Афғон бизнеслари Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқдами? - BBC Uzbek

5 Просмотры
Издатель
Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги саноат паркида 5 йил илгари қарийб 300 ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритарди.

У ерда озиқ-овқат, кийим-кечак ва қурилиш моллари ишлаб чиқарилган.

Расмий маълумотларга кўра, бу корхоналар Афғонистон шимолий вилоятларининг бундай маҳсулотларга бўлган эҳтиёжининг 25 фоизини қондирган.

Бугунги кунда саноат паркида бармоқ билан санарли корхоналар қолган.

Аксар Афғон тадбиркор ва тужжорлари Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида бизнес юритиш учун қулай шароит яратилгани, Афғонистондаги хавфсизлик вазиятини ҳам ҳисобга олиб бизнесларини Ўзбекистонга кўчирганларини айтадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири Ҳаёт Шайбон тайёрлаган видео лавҳани томоша қилинг.
Категория
Новости шоу-бизнеса
Комментариев нет.
Яндекс.Метрика